Жанубий Кореянинг Samsung компанияси 13,3 дюймли экран билан жиҳозланган оғирлиги 800 грамм бўлган Samsung Notebook 9 моделини тез орада сотувга чиқаришни режалаштирган, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.
Ноутбукнинг дисплейи 180 градусга айланади, бу эса тақдимот ёки фото-сессияларни кўрсатиш жараёнида қўшимча қулайлик яратади. Қурилмада Micro Arc Oxidation (MAO) технологияси қўлланилгани туфайли у турли ташқи таъсирларга чидамли. Еттинчи авлоддаги Intel Core i5 ёки i7 процессорларида ишлайди, 80 дақиқа мобайнида гаджет батареясини 100% қувватлаш имконияти мавжуд.
USB Type-C порти орқали эса ноутбукни смартфон адаптери ёрдамида зарядлаш мумкин. Samsung Notebook 9 бармоқ изи сканери билан ҳимояланади, экран юқори ёрқинлик даражасини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, ноутбукдан ташқи шароитларда фойдаланганда дисплей ёрқинлигини оширадиган Outdoor Mode режими ҳам кўзда тутилган.
Қурилма январь ойида ўтказиладиган CES 2017 кўргазмасида намойиш этилиши кутилмоқда. Нархи ҳақида ҳозирча маълумот мавжуд эмас. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди