Twitter ижтимоий тармоғи қисқа видеолар ёзиш учун мўлжалланган Vine сервиси ишини 2017 йил январда тиклашини маълум қилди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти. Vine Camera дастурида эски функциялардан ҳаммаси ҳам бўлмайди.
Vine вакиллари ўзларининг Medium’даги блогида Vine Camera дастурида 6 сониялик видеони ёзиш ва уни цикллаштириш имконияти сақлаб қолинишини ёздилар. Ёзувларни алмашиш имкониятига тақиқловлар қўйилади: уларни бевосита Twitter‘да чоп этиш ёки смартфонда сақлаш мумкин бўлади.
Компанияда маълум қилинишича, дастурда бошқа фойдаланувчиларнинг ёзувлари тасмаси ва баъзи ижтимоий функциялар – лайк ва изоҳлар бўлмайди. Vine Camera ёрдамида қилинган эски ёзувлар дастурда ва сервис сайтида очилади.
Октябрда Twitter вакиллари видеосервиснинг "яқин ойларда" ёпилишини айтишган. ОАВ ноябрда компания Vine’ни 10 млн долларга сотмоқчилигини маълум қилган. Бу орада Россиянинг циклланган видеоларни ёзиш сервиси Coub Vine фойдаланувчиларини миграция қилиш функциясини ишга туширган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади