Qualcomm Snapdragon процессорларида ишлайдиган илк компьютерлар келгуси йилда пайдо бўлади, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти. Бу ҳақда Microsoft ва Qualcomm компаниялари куни кеча ўтказилган WinHEC 2016 конференциясида маълум қилганлар. Snapdragon 835 Windows 10 дастурига бутунлай мос келади ва бу омил ARM-процессорларнинг барча функцияларидан фойдаланиш имкониятини беради.
Фойдаланувчилар мобил гаджетларда ушбу процессор ёрдамида Windows дастурлари, жумладан, Win32 дастурларини (MS Office, Adobe Photoshop ва ўйинлар) ишга туширишлари мумкин бўлади. Ушбу жараён янги эмулятор орқали амалга оширилади. Qualcomm Snapdragon чиплари Windows қурилмаларига Wi-Fi ва LTE, 5G, eSIM, бармоқ изи сканери ва тезкор зарядлаш каби функцияларни қўллаш имконини беради. Шу билан бирга, бундай чиплар фаол совутиш талаб этилмайдиган ва ишлаш муддати узоқ бўлган ихчам девайслар тайёрлашга йўл очади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради