Alphabet холдинги директорлар кенгаши раиси, Google’нинг собиқ раҳбари Эрик Шмидт, аввалроқ ушбу компания ходимларни ишга олишда сўраган анъанавий саволлардан бирига жавоб қайтара олмади. Топ-менежер номзодларга бундай саволларни бериш мақбул эмас, деб фикр билдирган.
Terabayt.uz cайтининг ёзишича, Шмидт ноябрь ойининг аввалида Summit at Sea номли конференцияда маъруза қилади. Конференция пайтида ундан ўз вақтида Google’га ишга олишда бериладиган саволга жавоб бериш сўралади. Бироқ компаниянинг собиқ раҳбари саволни яна қайта бериш, аниқлик киритишни сўраш билан вақтни чўзишга ҳаракат қилади.
Савол эса қуйидагича эди: Сиз қароқчилар кемасининг капитанисиз, тасаввур қилинг, сиз бир сандиқ олтин топиб олдингиз. Жамоангиз хазинани бўлишга шайланмоқда. Агар сизнинг таклифингизни қароқчиларнинг ярмидан ками қўллаб-қувватласа, ўлишингиз аниқ. Хўш, тирик қолиш ва хазинанинг маълум қисмига эга бўлиш учун уни қай тарзда тақсимлаган бўлардингиз?
Ҳозир Google компаниясида янги ходимларни ишга қабул қилишда бундай мантиқий саволлар сўралмайди. Сабаби улар номзоднинг лаёқатини тўлиқ баҳолашга ёрдам бермайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди