13:12 / 19.11.2016
6 415

Apple iPhone’ни ишлаб чиқариш АҚШга кўчирилиши мумкин

Apple iPhone’ни ишлаб чиқариш АҚШга кўчирилиши мумкин

Маълумки, Apple компаниясининг деярли барча қурилмалари Хитойда ишлаб чиқарилади. Аниқроғи, “Олма” қурилмалари Foxconn ва Pegatron фирмалари томонидан тайёрланади. Бироқ АҚШда президент ўзгариши муносабати билан айни пайтда бир қатор америкалик брендлар ўз маҳсулотларини тайёрлашни АҚШга кўчириш масаласини ўйлаб кўришмоқда. Бунга сабаб америкалик ишбилармонларнинг давлатга етарли миқдорда солиқ тўламаётганидир. Энг қизиғи, янги ҳукумат Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга 45%лик бож жорий қилишни ҳам режалаштирган. Terabayt.uz ёзишича, шу мақсадда Apple ҳам Тайваннинг юқорида номи келган икки йирик компаниясидан iPhone’ларни АҚШда ишлаб чиқариш имкониятини кўриб чиқишни сўраган.

Ҳозирча Тайваннинг Foxconn ва Pegatron фирмалари бу борада Apple’га ҳеч қандай жавоб бермади. Бироқ улар рози бўлган тақдирда ҳам, келажакда Apple қурилмаларининг нархи АҚШ ҳудудида тайёрлангани боис икки бараварга ошиши мумкин. Бундай ҳолат на ишлаб чиқарувчи ва на мижозга хуш келади. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple iPhone’ни ишлаб чиқариш АҚШга кўчирилиши мумкин