Apple компанияси октябрь ойида App Store ресурсидан кераксиз ва қоидаларга жавоб бермайдиган 47 300 та иловани ўчириб ташлаган. Ушбу кўрсаткич компания 2016 йилда бир ой мобайнида дўкондан ўчирган иловалар миқдоридан 3 марта кўпроқдир (одатда, Apple ойига 14 мингта иловани ўчирарди).
Энг кўп иловалар “Ўйинлар” бўлимидан ўчирилган бўлиб, жами олиб ташланган иловаларнинг 28 фоизини ташкил қилган. Кейинги ўринларни “Кўнгил очиш” (8,99 %), “Китоблар” (8,96%) ва “Таълим” (7%) бўлимлари эгаллаган. Ўчирилган иловаларнинг қарийб ярми 2015 йилнинг май ойидан бери янгиланмаган.
Apple’нинг таъкидлашича, App Store’да ҳар ҳафта тахминан 100 мингга яқин янги ва янгиланган иловалар пайдо бўлади. Дўкондаги иловаларнинг жами сони 2 миллион атрофида. 2020 йилга бориб ушбу миқдор 5 миллионга етиши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди