Жанубий Кореянинг Samsung компанияси голографик технологиялар билан кучайтирилган телевизорларнинг навбатдаги сериясини патентлади. 3D технологияларга эга бўлган Samsung телевизорларига жаҳон бозорида кучли талаб кузатилмади. Ўтмишдошларидан фарқли тарзда янги голографик телевизорларга 3D контентни намойиш қилиш учун қўшимча аксессуарларга зарурат бўлмайди.
Terabayt.uz сайтининг ёзишича, мажмуа лазер нур манбаи, бошқарув блоки, фазовий нур модулятори, шунингдек фойдаланувчини кузатиш блокини ўз ичига олади. Модулларнинг сўнггиси голографик тасвирни оптималлаштириш мақсадида кўзларнинг жойлашувини аниқлашга мўлжалланган.
Патент буюртмаси жорий йилнинг январида берилган, бироқ ҳужжат эндигина чоп этилган. Таклиф қилинган тизимнинг амалга ошиш муддатлари ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?