18:43 / 04.11.2016
6 227

Cork — бўш шишани карнайга айлантирадиган гаджет (видео)

Cork — бўш шишани карнайга айлантирадиган гаджет (видео)

Айни вақтда жаҳонда исталган жойда мусиқадан завқланишга ёрдам берадиган жуда кўп мобил карнайлар яратилган. Бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам етарли даражада баланд товушни таъминлай олмайди, ёки фойдаланишда қулай эмас.

Leedeyeon компанияси мазкур муаммога бутунлай ўзгача услубда ёндашди ва товушни кучайтириш учун бўш шишалардан фойдаланадиган Cork номли симсиз карнайни яратди. Terabayt.uz сайтининг ёзишича, гаджетдаги овоз шишага йўналтирилганлиги боис унинг баландлиги ортади. Бас ва оҳанг шишанинг шакли ва ўлчамига қараб ўзгаради. Шиша қути қанчалик йирик бўлса, товуш баландлиги ва баслар шунчалик кучаяди.

Гаджет смартфон ёки бошқа қурилмаларга Bluetooth орқали уланади. Карнайни бир марта зарядлаб, ундан 10 соат давомида фойдаланиш мумкин. Зарядлаш эса microUSB порт орқали амалга оширилади.

Модель тез орада 43 доллар нархида сотувга чиқади.
[media=https://youtu.be/8HYbIBFYXFQ]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Cork — бўш шишани карнайга айлантирадиган гаджет (видео)