Caihong 5 номли учувчисиз аппарат бугун, яъни 2 ноябр куни намойиш этилди. Аппарат Хитойнинг Чжухай шаҳрида ўтказилаётган Халқаро авиацион-аэрокосмик кўргазма доирасида тақдим этилди. Дронлар орасида фаолият радиуси энг каттаси шу ҳисобланади.
Осмон ости мамлакатининг улкан дронини China Aerospace Science and Technology Corporation ширкати ишлаб чиқарган. Дроннинг қанотлари 21 метрлиги кишини ҳайратга солади. Caihong 5 ҳавода (10 км баландликда) 60 соатгача ишлаши мумкин. Аппаратга 24тагача ракета жойлашади.
Айтиб ўтиш керакки, 1999 йилдан бери China Aerospace Science and Technology Corporation Хитой армиясига ҳарбий аслаҳалар тайёрлаб берувчи асосий компаниядир. Компания мутахассислари космик аппаратлар, ракета ташувчилар, стратегик ва тактик ракета тизимлари ва ердаги қурилмалар ясаш устида ишлайди. Бундан ташқари CASC машинасозлик, кимёвий саноат, алоқа, транспорт жиҳозлари, компьютерлар, атроф-муҳит муҳофазаси анжомлари тайёрлаш ишлари билан шуғулланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?