Бирор нарсанинг ўлчовларини аниқлаш ҳақида гап кетса, биринчи навбатда, турли чизғичлар, рулетка ёки ленталар кўз олдимизда гавдаланади. Бироқ яқин келажакда ихтиро этиладиган гаджетлар бундай юмушларни инновацион усулда бажариши мумкин бўлади.
Terabayt.uyz сайтининг маълум қилишича, Instrumments компанияси мана шу мақсадда Instrumments 01 номли махсус гаджетни ишлаб чиқди. Янги аксессуар кичикроқ ручка ёки маркер шаклида ясалган, қурилманинг бир учида махсус гардиш ва лазердан иборат ўлчов механизми жойлашса, унинг иккинчи учи ручка, стилус ёки қалам вазифасини бажаради.
Фирма мутахассисларининг айтишича, гаджет 0,1 мм аниқликда предметларнинг ўлчамини ўлчаши мумкин. Ўлчанган буюмнинг ўлчовлари бир вақтнинг ўзида смартфонда акс эттирилади. Шунингдек, смартфондаги илова орқали натижаларни бошқариш ва улашиш мумкин.
Модель декабрь ойида сотувга чиқарилади, нархи 149 доллар атрофида бўлиши маълум қилинган.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди