Россиянинг алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация соҳасини назорат қилиш федерал хизмати “қароқчи” контент билан жиддий курашишни мақсад қилган кўринади. Яқинда федерал хизмат ўқувчи ва талабалар турли фанлар бўйича тайёр ёзма ишларни кўчириб оладиган refoteka.ru сайтини блоклаб қўйди. Terabayt.uz сайтининг маъулм қилишича, Ставрополь туман суди сайтни муаллифлик ҳуқуқлари тартибини бузганлиги учун блоклаш борасида қарор чиқарган.
Сайтдаги кўплаб тайёр реферат ва курс ишлари учинчи тараф муаллифларига тегишли бўлган. Сайтнинг фаолияти юзасидан 2015 йилнинг июль ойида расмий шикоят берилган. Орадан бир йил ўтиб мазкур иш бўйича қарор ижро этилиб, refoteka.ru сайти алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация соҳасини назорат қилиш федерал хизмати томонидан блоклаб қўйилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади