Одатда, браузерлар веб-саҳифа кодларини форматланган тасвир кўринишига ўгирган ҳолда бизга тақдим этади. Оммабоп браузерлар бунинг учун турли дастур ва асбоблардан фойдаланади. Масалан, Chrome ва Opera браузерлари Blink дастурини ишлатса, Safari эса Webkit’ни танлаган. Firefox браузерида эса 1997 йилда ишлаб чиқарилган Gecko дастури қўлланади.
Mozilla Firefox браузернинг ишлаш сифатини узлуксиз такомиллаштириб бормоқда. Яқинда браузер дастурчилари Project Quantum деб номланган лойиҳани ишга туширишди. Лойиҳа доирасида Gecko дастури муайян вақт давомида Servo дастурига алмаштирилади.
Servo браузер дастури ўтмишдошига қараганда бир неча баравар тезроқ ишлаши қайд этилмоқда. У мураккаб график саҳифани 60 fps тезликда юклаши мумкин. Таққос учун WebKit бундай саҳифаларни 5 fps, Chrome Canary — 15 fps тезликда юклайди.
Mozilla фирмаси Firefox браузерининг Quantum орқали кучайтирилган версиясини 2017 йилда чиқаришни режалаштирган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?