Тайваннинг ASUS компанияси ўртача нарх сегментига мансуб 14 дюймли VivoBook Max X441 ноутбукини намойиш қилди. Модель уй ва офисда кундалик ишларни бажаришга мўлжалланган, мобил ва ихчам. Гаджет турли конфигурация ва рангларда ишлаб чиқарилади.
ASUS VivoBook Max X441 қурилмасига Intel’нинг энг содда Celeron чипидан бошлаб еттинчи авлоддаги илғор Core i7 (Kaby Lake архитектураси) процессорилари, шунингдек, 2 ГБ видеохотирага эга NVIDIA GeForce 930MX графикаси ўрнатилади. Ноутбукка 16 Гбгача бўлган DDR4 оператив хотира, 2 ТБ винчестер жойланиши мумкин. Экран конфигурацияга қараб HD ёки Full HD аниқлигида бўлади.
Гаджетнинг габаритлари 348 х 242,8 х 27,6 мм, оғирлиги 1,75 килограмм. Беш хил рангда сотувга чиқарилади. Ҳозирча моделнинг нархи тўғрисида маълумот берилмаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади