Toyota Motor компанияси Японияда бефарзанд оилалар учун махсус робот-гўдак яратди, деб ёзади "mynewsonline24.ru" сайти . Сўнгги йилларда Японияда туғилиш кўрсаткичи рекорд даражада тушиб бормоқда. Ривожланган мамлакатлар ичида аҳолининг кексайиш кўрсаткичи жиҳатидан етакчи ҳисобланган Японияда Toyota Motor компанияси томонидан тақдим этилган робот-гўдак “Kirobo Mini” деб номланди.
Мутахассислар бундай роботнинг кашф этилиши робототехника соҳасида келажакда инсоний ҳиссиётларни тушуна олувчи ва жавоб бера олувчи роботлар яратишда катта қадам бўлганини таъкидлашмоқда. Янги яратилган “Kirobo Mini” роботи гўдак каби ҳаракатлар қила олиши мумкин. Бу эса робот ва унинг эгаси ўртасида “руҳий яқинлик” уйғотади.
Toyota компаниясидан хабар қилишларича, “Kirobo Mini” роботи келаси йилдан тахминан 392 доллар баҳода сотувга чиқарилади.
Шу ўринда эслатиб ўтиш лозимки, Японияда аввалроқ, Intelligent System Co Ltd компанияси томонидан бола кўринишидаги робот яратилганди. “Paro” номини олган робот-болакай кекса кишиларда руҳий зўриқишларнинг кучайиб кетишининг олдини олиш мақсадида яратилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди