09:27 / 10.01.2017
6 795

Қизи олиб қўйилган ўзбекистонлик аёлнинг иши қайта тергов қилишга қайтарилди

Қизи олиб қўйилган ўзбекистонлик аёлнинг иши қайта тергов қилишга қайтарилди

Москва шаҳрининг Кунцево суди ҳуқуқ-тартибот муассасалари бир ёшли қизини тортиб олган ўзбекистонлик аёл Нилуфар Мамасаидованинг Россиядан депортация қилиниши иши материалларини полицияга қайтариб берди. Бу ҳақда РИА “Новости” агентлигига асосланиб Кун.уз сайти хабар берди.

"Суд материалларни етарлича ҳажмдаги исботлар йўқлиги сабабли полицияга қайтариб берди", деб айтди суд матбуот котиби.

Аввалроқ ОАВда Москва ички ишлар бошқармасининг "Кунцево" бўлими ходимлари декабрь охирида Мамасаидованинг яшаш манзили бўйича келиб, унинг қизини аёлда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар йўқлигига асосланиб олиб кетишгани ҳақидаги маълумот пайдо бўлганди.

Ўз навбатида, Москва ички ишлар бошқармаси матбуот хизматида полиция ходимлари қизчани олиб кетишмагани, у юқори ҳарорат билан шифохонага ётқазилгани маълум қилинган.

Россия президенти ҳузуридаги болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Анна Кузнецова ўзбекистонлик аёлга фарзандини қайтариб бериш учун барча шароитларни яратиш зарурлигини айтганди. Унинг айтишича, ҳозирда қизча юқумли касалликлар шифохонасида ётибди ва унинг онаси ҳужжатларни расмийлаштиргандан кейин унинг ёнига ташриф буюриши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қизи олиб қўйилган ўзбекистонлик аёлнинг иши қайта тергов қилишга қайтарилди