Қозоғистон 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб қирғиз гўшти ва сут маҳсулотининг ўз ҳудуди бўйлаб автомобиль транспорти орқали транзитини тақиқлади, деб ёзади Кун.уз сайти. Бундай хат Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги Давлат ветеринар ва финосанитар инспекциясига юборилган.
Унга кўра, 15 корхона маҳсулоти тақиқланган. Улар Россия рўйхатига 2016 йилнинг февралида киритилган. Бу корхоналар ўз маҳсулотини РФ ҳудудида сотиш ҳуқуқига эга, бироқ Қозоғистон реестрига киритилмаган. Уларга маҳсулотни фақатгина темир йўл транспорти орқали олиб ўтишга рухсат берилди.
Қирғизистон ҳукумати Қозоғистон раҳбариятига вазият юзасидан изоҳ беришни сўраб мактуб йўллади. Хусусан, қозоғистонликлар нима учун қишлоқ хўжалиги вазирлиги транспорт соҳасидаги сиёсатни белгилаётганини тушунтириб беришлари керак.
Қирғизистон вазирлар маҳкамаси Евроосиё иқтисодий комиссиясига ҳам мурожаат қилган. У бу масалани 2017 йилнинг 13 январь куни кўриб чиқади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Damas учун онлайн контрактация очилади