Канадада яшовчи Ольга Бено 27 йил давомида лотереяда бир хил сонлар комбинациясидан фойдаланиб, охир-оқибат 2016 йил 28 декабрда 5,3 млн канад доллари (4 млн доллар) ютиб олди. Аёлнинг айтишича, у ютуқли комбинацияни узоқ 1989 йилда тушида кўрган, деб ёзади Кун.уз сайти.
Бенонинг айтишича, 1989 йил май ойида унга сонлар комбинацияси туш кирган. У бу сонларни номаълум сабабларга кўра лотерея чипталарини тўлдириш учун ишлатишга қарор қилган. Ўшандан бери аёл 27 йил давомида лотерея квитанциялари сотиб олиб, унга тушида кўрган сонларни такрор-такрор киритиб келаверган.
Бено ўзи учун ютуқли ўйин кунида телевизор кўриб ўтириб, экранда пайдо бўлган, ўзига ёд бўлиб кетган сонларга эътибор қаратмаган.
"Мен сонларни ёддан биламан ва менга ўйиндан кейин уларни кўрганимдек туюлди, бироқ яхши кўрмаслигим сабабли, буни шунчаки эсдан чиқаришга қарор қилдим", деб айтди аёл.
Бироқ аёл кейинги кун синглиси билан суҳбат вақтида газетани кўздан кечираётиб, ўзига "қадрдон" бўлиб кетган сонларни кўрган.
Аёлда тахминан 10 йил аввал саратон топилган. Аёл касалликдан даволаниш учун ўз уйини сотиб, ижарага уй олишига тўғри келган. Аёлнинг айтишича, у ютуқни янги уй сотиб олишга сарфлайди.
Аёлга мўмайгина пул келтирган ютуқли сонлар қандай бўлгани маълум қилинмаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди