Тошкент метроси Юнусобод йўналишининг иккинчи босқичи 2017-2019 йилларда амалга оширилади.
Лойиҳани амалга ошириш доирасида қурилиши якунланмаган объектларнинг қиймати қайта баҳолаш ҳисобга олинган ҳолда 2016 йил 1 октябрига 6,91 млрд сўмни ташкил қилади.
Қиймати 124,8 млн долларлик лойиҳа Ўзбекистон Давлат бюджети (72 млн доллар) ва Ўзбекистон Республикаси реконструкция ва тараққиёт фонди (52,8 млн доллар) маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. Фонд импорт қурилмалар ва бутловчи буюмлар сотиб олиниши, хорижий мутахассислар томонидан лойиҳавий ҳужжатлар экспертизасини ўтказиш учун хизматларнинг тўланиши, қурилишнинг техник назорати ва бошқалар учун кредит тақдим қилади.
Фонднинг кредити 4 йиллик имтиёзли давр билан 15 йиллик муддатга берилади. Кредит бўйича фоиз ставкаси йиллик 2,5 фоизни ташкил қилади.
Юнусобод йўналиши яна учта станцияга узайтирилади, уларнинг ишчи номлари "Файзулла Ходжаев", "Юнусобод" ва "Туркистон". “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди