26−27 декабрь кунлари Фарғона водийсидаги Қамчиқ довонида Наманган ва Тошкент вилоятлари Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат қуйи тизими (ФВДҚТ)га кирувчи хизматлар бошқарув органларининг қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Уларда қидирув-қутқарув ишларини ташкил этиш, вайроналар остидан ва йўл-транспорт ҳодисасига учраган автомобиллардан жабрланганларни чиқариш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, аҳолини хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш тадбирлари амалда синаб кўрилди.
Шу билан бир қаторда, «Ангрен-Поп» йўналишида ҳаракатланувчи темир йўлида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш, автойўлларнинг алоҳида мураккаб участкаларида жабрланган аҳоли, ҳайдовчи ва йўловчиларни иссиқ овқат ва иситиш пунктлари билан таъминлаш борасида амалий машқ ташкил этилди.
Аҳоли пунктларида яшовчиларни эвакуация қилиш, ҳодиса жойида ишлаш бўйича маҳалла фуқаро йиғинлари кўнгилли тузилмалари ҳаракати, иситиш ва овқатланиш пунктларини ташкил этиш, хавфли участкаларда кўчкиларни мажбурий тушириш юзасидан вазифалар ишлаб чиқилди.
Фото
Манба: Газета.уз “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди