Россия полицияси ОАВ Москва вилояти ички ишлар бош бошқармаси раҳбари собиқ ўринбосари деб атаган Андрей Волковни қўлга олди. Эркак қўшниси бўлган ўзбекистонликни ўлдиргани учун ҳибсга олинди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
Волков ўз қўшнилари – оилавий жуфтликни Сергиево-Посад туманидаги дала ҳовлисига таклиф қилган. У ерда спиртли ичимликлар истеъмол қилиш вақтида қотил белкуракни олиб, у билан ўзбекистонлик эркакни ўласи қилиб урган. Қотил сўнгра унинг рафиқасига ҳужум қилган, бироқ аёл қочиб кетиб, ёрдам чақиришга муваффақ бўлган. Аввалроқ Россия ички ишлар вазирлиги ОАВнинг генерал-майор Волковнинг қотилликда гумон қилиниб ҳибсга олингани ҳақидаги хабарини рад этганди.
Бироқ ички ишлар вазирлигида Волков юқорида айтилган лавозимни ҳеч қачон эгалламагани айтилган.
"Бугун полициячилар томонидан қотиллик содир этишда гумон қилиниб, аввал судланган Андрей Волков ҳибсга олинди. У аввал милиционер лавозимида Сергиево-Посад тумани ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги қўриқлаш бўлимида ишлаган. Волков у ердан 2005 йилда бўшатиб юборилган", деб айтди Россия ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Ирина Волк. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади