7 848
«Киев – Олмаота» йўналишидаги самолёти ўзбекистонлик маст эркак сабабли қўнишга мажбур бўлди
Самаранинг «Курумич» аэропортида 8 декабрь куни соат 3:00 да «Киев – Олмаота» йўналиши бўйича парвоз қилган Airbus A-319 самолёти фавқулодда қўнишга мажбур бўлди, деб хабар қилди "Kun.uz" нашри.
Қозоғистоннинг Qazaq Air авиакомпаниясига тегишли бўлган самолётда 50 нафар йўловчи бўлган. Куйбишев транспорт прокурори ўринбосари Дарья Калиничеванинг хабар беришига кўра, самолёт Самарада маст ҳолатда бўлган йўловчи сабаб 2,5 соат қолиб кетган. У олиб чиқилгач, лайнер белгиланган йўналиш бўйича парвозни давом эттирган.
Маълум бўлишича, 33 ёшли Ўзбекистон фуқароси самолёт бортида ўз рафиқаси билан жанжаллашиб, уни урган. Лайнер экипажи эса Самарада фавқулодда қўниш ҳақида қарор қабул қилди. Маст тартиббузар полиция бўлинмасига олиб кетилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади