Рус православ черкови бош руҳонийси патриарх Кирилл, Ўзбекистон янги президентига унинг ушбу улуғ лавозимга сайланиши халқ ишончидан дарак деди.
Москва ва бутун Россия патриархи Кирилл Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти лавозимига сайланиши муносабати билан табриклади ва келажакда ҳам Тошкентдаги Рус православ черкови ҳамда Ўзбекистон ҳукумати орасида ҳамкорлик давом этишига умид билдирди. «Сиз узоқ йиллар давомида ўз халқингизга фидокорона хизмат қилдингиз. Барча куч ва қобилиятингизни мамлакат ривожланиши ва фуқаролар фаровонлиги йўлида сарфладингиз. Бўлиб ўтган сайлов Ўзбекистон аҳолисининг сизга бўлган ишончини намойиш қилди. Улар ўз келажакларини ва бугунги кундаги муҳим муаммоларни сиз билан биргаликда ҳал қилишни умид қилмоқдалар», — дейилган РПЧ раҳбари хабарида. Шунингдек, Патриарх Кирилл Ўзбекистон раҳбарига ўзбек халқига маъсулият билан хизмат қилишда соғлиқ ва муваффақият тилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди