Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти лавозимига сайлангани билан табриклади, дея хабар қилди Газета.uz нашри.
Нурсултон Назарбоев ўз табригида бўлиб ўтган сайлов натижалари Ўзбекистон халқи томонидан келгусида фуқароларнинг фаровон ҳаёти ва жаҳон аренасидаги мамлакат нуфузини янада ошириш йўлига улкан ишонч билдирилгани ва қўллаб-қувватланганидан далолат бераётгани қайд этиб ўтилган.
«Аминманки, Сиз раҳбарлигингизда қардош Ўзбекистон барқарорлиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи кенг миқёсли ислоҳотлар давом эттирилади», — қайд этилади телеграммада.
Нурсултон Назарбоев ҳамкорликдаги интилишлар Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг стратегик шерикчилигини ривожлантириш ҳамда Марказий Осиёнинг барча давлатлари ҳамкорлигини кенгайтиришда туртки бўлишини таъкидлаб ўтди.
Қозоғистон Президенти икки томонлама ва минтақавий алоқаларнинг сезиларли салоҳиятга эгалигига эътибор қаратиб, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда конструктив мулоқотга тайёр эканини билдирди.
«Фурсатдан фойдаланган ҳолда мулоқотларимизни Остонада давом эттириш ҳамда Сиз учун қулай вақтда Қозоғистонга давлат ташрифини амалга оширишингизни таклиф қиламан», — дейилади хабарда.
Қозоғистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлик ва давлат фаолиятида янги ютуқлар, Ўзбекистон халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)