Божхона органларида ишлаб, раҳбарлик лавозимларигача эришган Даврон Холиков (исм-фамилиялар ўзгартирилган) Юнусобод туманида жойлашган дорихоналардан бирига кириб, ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими, деб таништирди ва сотувчидан 4 минг сўмлик 2 дона резина қўлқоп сотиб олди ва улар учун сифат сертификатини кўрсатишни талаб қилди, деб хабар қилади “Kun” нашри.
Дорихона раҳбари К.Салибеков сифат сертификатини кўрсата олмаслигини айтганида, савдо қоидалари бузилаётганлиги, текширув ўтказиб, уларни қийин аҳволга солиб қўйиши мумкинлигини айтиб, қўрқитди. Кейин эса текширув ўтказмаслиги учун К.Салибековдан товламачилик йўли билан 1000 АҚШ доллари беришини талаб қилди.
К.Салибеков ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилди. СВОЖЖДЛҚК департаменти ва Ўзбекистон Республикаси МХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Д.Холиков фуқаро К.Салибековдан 500 АҚШ долларини олган вақтда ушланди.
Суд томонидан Д.Холиковга тегишли жазо тайинланди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда