Бу йилги Супер Ой ҳодисаси охирги 70 йилда энг қизиқарли бўлиши кутилмоқда. Супер Ой — бу охирги йилларда ОАВда кенг тарқалган норасмий ибора бўлиб, Ой тўлиши ва унинг ерга энг яқин масофага келиши бир вақтда содир бўлганда кузатилади.
Ўзбекистон аҳолиси 13-14 ноябр кунлари Супер Ой ҳодисасини кузатиши мумкин, деб хабар қилмоқда Ut.uz нашрига асосланган ҳолда "Дийдоразиз" нашри.
Супер Ой — бу астрономик ҳодиса бўлиб, у Ой тўлиши ва унинг Ерга энг яқин масофага келиш ҳодисалари бир вақтга тўғри келганда содир бўлади. Маълумки Ой Ер атрофида элипсга ўхшаш траекторияда айланади, яъни йил давомида ой икки марта ерга яқин келиб, икки марта ердан узоқлашади. Ер ойдан узоқлашганда у кичикроқ бўлиб, яқинлашганда эса каттароқ бўлиб кўринади.
Бу йилги Супер Ой ҳодисаси Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой, Олтой ўлкаси ва Ғарбий Сибир ҳудудларида яшайдиган аҳолига айниқса яхши кўринади. Асосийси осмон булутли бўлмаса бўлгани. Олимлар айтишига қараганда бу йилги Супер Ой ҳодисаси охирги 70 йил ичида энг қизиқарлиси бўлиши кутилмоқда. 13-14 ноябрь кунлари горизонтда улкан оч пуштиранг Ойни томоша қилиш мумкин бўлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради