Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевга мамлакат шарқий қисмида Мудофаа Вазирлигининг вертолёти ҳалокати билан боғлиқ нохуш вазият юзасидан таъзия билдирди.
Алмазбек Атамбаев мактубида ўзи ва Қирғизистон халқи номидан фалокат қурбонларининг оилаларига чуқур ҳамдардлик изҳор этган.
Аввалроқ, Фарғона вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигига қарашли Ми-171 вертолёти режа асосида парвоз қилаётган чоғида ҳалокатга учраганлиги ҳақида хабар эдик. Фалокат натижасида 3 нафар экипаж аъзоси ва 6 нафар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиси қурбон бўлди. Авиаҳалокат сабабларини ўрганиш бўйича коммисия ташкил этилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди