Тошкент шаҳрида бензин танқислиги кузатилмоқда. Буни ижтимоий тармоқларга жойлаштирилаётган фотосуратлар ва ҳайдовчилар томонидан қолдирилаётган изоҳлар орқали ҳам билиш мумкин. Илк муаммо қайси ёқилғи қуйиш шаҳобчасидан бензин олиш мумкинлиги бўлса, яна бир тарафдан қийинчилик билан топилган шаҳобчадаги навбат муаммоси...
13 октябрь куни Facebook тармоғи фойдаланувчиларидан бири Юнусобод туманидаги АЁҚШлардан умуман бензин топа олмаганини маълум қилган. Яна бир ҳайдовчининг “Паркент” бозори тарафдаги шаҳобчада ёқилғи борлиги ҳақидаги хабаридан сўнг, ўша ерга борган автомобиль эгалари у ердан ҳам бензин харид қилишга улгуришмаганини маълум қилишган. ТТЗ ҳудудидаги шаҳобчада эса ҳайдовчилар соатлаб навбат кутишаётганини билдиришган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг маълум қилишларича, айрим ҳудудларда, хусусан Тошкентниг Самарқанд дарвоза супермаркети рўпарасида маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан ёқилғини пластик идишларга солиб, АЁҚШларда белгилангандан юқори нархда сотиляпти.
Аввалроқ, “Ўзнефтмаҳсулот” акционерлик компанияси ёқилғи қуйиш шаҳобчаларига бензин белгиланган ҳажмда етказиб берилаётганлигини маълум қилганди. Шунга қарамай айрим АЁҚШлар соат 18:00дан кейин фаолиятини тўхтатяпти. Бензин сотиб олиш мумкин бўлган АЁҚШларда эса жуда катта тирбандлик юзага келяпти.
Мутахассислар баъзи бир ҳайдовчиларнинг меъёридан ортиқ ҳажмда бензин сотиб олишлари боис танқислик кузатилаётган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Шу сабаб кўплаб шаҳобчаларда кеч бўлмасдан бензин тугаяпти. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди