Италиялик адвокат Жоржио Дестро самолётда жуда семиз одам билан ёнма-ён кетишга мажбур бўлгани учун Emirates авиакомпаниясидан 2,8 минг евро миқдорида товон пули ундиришни мақсад қилди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар бермоқда.
Дестро Кейптаундан Дубайга парвоз қилди ва тўққиз соат давомида ёнида ўтирган киши туғдирган ноқулайликдан азият чекди. У йўлакда тура туришга, бўш бўлганда экипаж учун ажратилган ўриндиқларга ўтиришга мажбур бўлди.
Дестро жойини ўзгартиришларини сўради, аммо бўш жой йўқлиги сабаб унга рад жавобини беришди. Италияликнинг сўзларига кўра, вазият учун ундан узр сўрашмаган ва ноқулайликни бартараф этиш учун бирор-бир таклиф беришмаган.
Шундан сўнг у судга даъво киритган. Унга кўра, авиакомпания адвокатга чиптасининг нархи бўлмиш 759,51 евро ва маънавий зарар учун 2 минг евро бериши лозим бўлади. Италияликнинг даъвоси 20 октябрь куни Падуяда кўриб чиқилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди