23:42 / 16.09.2016
8 998

Интернетдан фойдаланишда қизлар ва ўғил болалар орасидаги тавофут аниқланди

Интернетдан фойдаланишда қизлар ва ўғил болалар орасидаги тавофут аниқланди

"Лаборатории Касперского" компанияси интернетда россиялик болаларнинг хатти-ҳаракатини таҳлил қилиб, боланинг жинсига кўра интернетдаги фаоллик кўринишлари анча фарқ қилишини аниқлади, деб ёзмоқда "Кун" нашри.

Жумладан, ўғил болаларда ўйинлар устуворлик қилади. Қизлар эса интернетдан кўпроқ ўқиш учун фойдаланар эканлар.

Қизиқарлиси, қизлар кўпроқ ўзларининг асл исм-фамилиялари ва ёшларини, ўғил болалар эса манзилларини ошкор қиладилар. Бундан ташқари, ўғил болалар қизлардан кўра кўпроқ ота-оналаридан қандай интернет-ресурсларга киришларини яширадилар ва ота-оналар томонидан ўрнатилган назорат дастурларини четлаб ўтишга ҳаракат қиладилар.

Интернетда қиз ва ўғил болалар фильм ва видеороликлар томоша қилиш ҳамда ижтимоий тармоқларда мулоқот қилиш борасида бир хил қарашларга эгалар: интернетда бундай вақт ўтказиш уларнинг қизиқишлари орасида 2- ва 3-ўринни эгаллаган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Интернетдан фойдаланишда қизлар ва ўғил болалар орасидаги тавофут аниқланди