09:00 / 23.12.2016
23 018

Долчин ва асал: касалликлар давоси, мустаҳкам соғлиқ ва яхши кайфият

Долчин ва асал: касалликлар давоси, мустаҳкам соғлиқ ва яхши кайфият

Шифокорларнинг таъкидлашича, долчин (корица) – барча касалликлар давоси. У иштаҳани назорат қилишга ёрдам беради, қондаги қанд моддасини туширувчи энг фойдали восита, организмни вирус ва шлаклардан тозалайди, ёшартиради, куч бағишлайди, кайфиятни кўтаради.

Асал – сайёрамиз бўйича, бузилмайдиган ягона озиқ-овқат маҳсулоти ҳисобланади. У табиий антибактериал хусусиятига эга, яра ва куйган жойларнинг битишига ёрдам беради, организмда пайдо бўладиган шишларга, шу жумладан, саратонга ҳам қарши курашади, иммунитетни мустаҳкамлайди ва инсон организмига ажойиб таъсир кўрсатади.

Аслида, одамлар асрлар давомида асал ва долчиннинг афзалликларидан фойдаланиб келишган.

Асал ва долчинли ичимлик учун, тозаланмаган, табиий асал ишлатилиши лозим. Уни юқори ҳароратда ҳам, микротўлқинли печда ҳам эритиш мумкин эмас, акс ҳолда – фойдали хусусиятлари йўқолади. Шунинг учун ҳам иссиқ сув ишлатиш ярамайди.

Долчин – эзилган, янги ва экологик тоза бўлиши керак.

Ичимликнинг классик рецепти – бир пиёла илиқ сувга бир чой қошиқдан асал ва долчин солиб аралаштирилади, соғлиқни мустаҳкамлаш ва касалликлар олдини олиш учун қабул қилинади. Асал ва долчинли ичимликни бир кунда икки маҳал, эрталаб оч қоринга ва кечқурун ухлашдан олдин ичиш керак.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Долчин ва асал: касалликлар давоси, мустаҳкам соғлиқ ва яхши кайфият