10:34 / 10.12.2016
8 495

200 йил давом этган тадқиқот ниҳоят натижа берди

200 йил давом этган тадқиқот ниҳоят натижа берди

Барчага маълумки, сув электр токини жуда яхши ўтказади. Шу боис электрик жиҳозларни сув манбалари яқинида қўллаш ва момақалдироқ пайтида сувда сузиш тавсия қилинмайди. Бироқ бу қоиданинг оддийлигига қарамай, ҳали-ҳануз ҳеч ким қандай қилиб сув молекулалари мазкур жараён вақтида протонларни узатишини аниқ изоҳлаб бера олмаган. Science журнали шу мавзуда сўз юритди, деб хабар беради "Kun.uz" нашри.

Йель университетининг тадқиқотчилар гуруҳи кимё фанлари профессори Марк Жонсон раҳбарлиги остида биринчи марта спектроскопик таҳлил ёрдамида электронларни узатиш жараёнини муҳрлашнинг уддасидан чиқди. Жараённинг ўзи "Гротгус механизми" (немис кимёгари Теодор фон Гротгус) номини олган ва у 200 йилдан зиёд вақтдан бери олимларни ўйлантириб келади.

"Ушбу фундаментал кимёвий ва биологик жараён аниқ изоҳларга эга бўлмаган", - дейди Вашингтон университети тадқиқотчиси Энни Маккой.

Сув кимёсини молекуляр даражада ўрганиш йиллари охир-оқибат керакли кашфиётга олиб келди. Тадқиқот доирасида олимлар сув молекулаларини айнан ток узатилаётган пайтда музлатишга муваффақ бўлишди ва бу уларга Гротгус механизми доирасида рўй бераётган тузилмавий ўзгаришларни батафсил ўрганиш имконини берди.

Узоқ йиллар айнан шу тасвир ушбу жараённинг қандай содир бўлиши ҳақидаги тасаввурларимизни акс эттирарди. Олимлар бу механизмнинг амалда қандай бўлишини англасалар-да, бунга ўз кўзлари билан ишонч ҳосил қилишмаган.

Манбага кўра, тадқиқот натижалари инқилобий аҳамиятга эга. Сўнгги 200 йилда сув молекулаларидан электр токи ўтаётган пайтдаги тузилмавий ўзгаришларни кузатишнинг тажриба усулини топишга ҳаракат қилишган. Ушбу вазифа жуда қийин бўлиб чиқди. Олимлар охирги пайтларда жараён мониторингини инфрақизил сканерлаш орқали амалга оширишга ҳам уриниб кўришган. Натижалар жуда сифатсиз чиққан, шу боис бу борада аниқ маълумот олинмаган.

Бироқ олимларнинг музлатиш ғояси мисли кутилмаган ижобий натижаларни берди.

Бундан ташқари, олимлар ўз кашфиётларида қўллаган техника ҳам қайсидир маънода инқилобий ҳисобланади. У бизга сувнинг бошқа хусусиятлари ҳақида билиб олишда ҳам ёрдам беради.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 200 йил давом этган тадқиқот ниҳоят натижа берди