19:02 / 26.10.2016
7 748

Турмушингизни ўзгартирувчи 20 дақиқа

Турмушингизни ўзгартирувчи 20 дақиқа

Ҳар куни 20 дақиқа спорт билан шуғуллансангиз, саломатлигингиз сизни безовта қилмайди.

Ҳар куни 20 дақиқа уйингизни тозалаш ишлари билан шуғуллансангиз, хонадонингизда бетартиблик кузатилмайди.

Ҳар куни 20 дақиқа диққатни жамлаб, бир нуқтага қаранг, шунда сизнинг ақлий фаолиятингизда инқироз кузатилмайди.

Ҳар куни 20 дақиқа турмуш ўртоғингизни жон қулоғингиз билан эшитинг, натижада муносабатларда муаммолар кузатилмайди.

Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 20 дақиқа керакциз ахборотларни эшитмасликка ҳаракат қилинг, шунда миянгизни керакциз маълумотлардан ҳимоя қиласиз.

Ҳар куни 20 дақиқа харажатларингизни ҳисоб-китоб қилсангиз, молиявий муаммоларга дуч келмайсиз.

Ҳар куни 20 дақиқа ҳеч нарсани ўйламасдан, руҳан ва жисмонан ором олсангиз, чарчоқ нималигини унутасиз.

Ҳар куни 20 дақиқа бадиий китоб ёки фойдали қўлланма ўқисангиз, тажрибангиз ошади, дунёқарашингиз кенгаяди.

Ҳар куни 20 дақиқа ташқи кўринишингиз парваришига вақт ажратсангиз, соғлом ва гўзал бўласиз.

Манба: Mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Турмушингизни ўзгартирувчи 20 дақиқа