Меҳнат вазирлиги, KOICA ва Hyundai Engineering кадрлар тайёрлаш ва иш билан таъминлаш соҳасида ҳамкорлик қилади.
5 октябрь куни Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги, Жанубий Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) Hyundai Engineering ваколатхонаси ўзаро тушуниш тўғрисидаги меморандумни имзолади. Ҳужжат Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги яқин иқтисодий ва ижтимоий ҳамкорликни таъминлашга йўналтирилган, хабар қилади "gazeta.uz".
Меморандумни имзолашга бағишланган маросимда Ўзбекистон меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов, KOICA президенти Ким Ин Шик, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Сонг Донг Жун ҳамда KOICA`нинг мамлакатдаги идораси директори Им Жонг Хи иштирок этди.
Меморандумга мувофиқ томонлар қуйидаги соҳаларда ҳамкорлик қилади:
Ўзбекистондаги касб таълими марказларини тамомлаган шахсларни иш билан таъминлаш;
Ўзбекистонда амалга ошириладиган ижтимоий фаолиятга ҳисса қўшиш;
касб таълими марказлари учун ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва инсоний ва моддий ресурсларни жалб қилиш;
касбга тайёрлаш билан боғлиқ ахборий ва инсоний ресурсларни алмашиниш;
ўзаро ҳамкорлик учун зарур ҳисобланган бошқа масалаларни ҳал этиш.
Ўзбекистондаги KOICA касбга тайёрлаш марказлари битирувчиларининг бир қисми Hyundai Engineering ишлаб чиқариш муассасаларида меҳнат амалиётини ўташлари мумкин. Ушбу масканларда юқори баҳога тамомлаган битирувчилар иш билан таъминланиши мумкин.
2012 йилдан Тошкентда KOICA билан ҳамкорликда Касб таълими маркази фаолият кўрсатиб келмоқда. Ўтган давр мобайнида уни 2000 дан зиёд ёш кадрлар тамомлади. Жорий йилдан шундай марказ Самарқандда ҳам иш бошлади. Келгусида Урганч, Шаҳрисабз ва Қўқонда касб таълими марказлари очилиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди