Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева ёш хонандалардан бирини ўзи учун қайта кашф қилганини айтди. Насиба Абдуллаева хонанда Шоҳруҳхоннинг “Алдамадим” қўшиғини мароқ билан тинглаётганини маълум қилди, деб ёзади “Даракчи” нашри.
“Ҳақиқатдан ҳам бу қўшиқни жуда мазза қилиб тинглаяпман. Ишонсангиз, машинада Самарқанддан Тошкентга келгунга қадар қайта-қайта тинглаб, Шоҳруххонга жўр бўлиб куйлаб келдик. Айниқса, мусиқа қисмини эшитганимда кўнглим яйради. Бу қўшиқнинг мусиқасида ўзимга яқин оҳангларни топгандай бўлдим. Ҳамма санъаткорлар билан салом-алик қиламиз, куйлаган қўшиқларини эшитамиз. Бироқ биргина мусиқа икки ижодкорни ўзи сезмаган ҳолда яқинлаштириб қўяр экан. ‘Алдамадим’дан кейин мен Шоҳруххони ўзим учун қайта кашф қилдим”—дейди Насиба Абдуллаева “Даракчи” газетасига берган интервьюсида.
Насиба Абдуллаева билан интервьюнинг тўлиқ талқинини “Даракчи” газетасининг 5 январь, пайшанба куни сотувга чиқадиган 1-сонида ўқишингиз мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Оренбургдаги сув тошқинлари оқибатида 18,5 мингга яқин турар жой биносини сув босди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди