23 декабрь, жума куни Россиянинг Биринчи каналида «Голос» лойиҳаси бешинчи мавсумининг ярим финал босқичи бўлиб ўтди ва финалчилар аниқланди.
Ушбу лойиҳада Полина Гагарина жамоасида иштирок этаётган ўзбекистонлик Сардор Милано Сара Брайтманнинг Il Mio Cuore Va қўшиғини ижро этди.
Бу қўшиқ Селин Дионнинг My Heart Will Go On таронасининг итальянча варианти ҳисобланади. Селин Дион ижросидаги қўшиқнинг оригинали Жеймс Кэмероннинг «Титаник» фильмининг асосий саундтреки ҳисобланади. Бу қўшиқ «Оскар», «Олтин глобус» ва тўртта «Грэмми» билан тақдирланган.
Сардорнинг рақиби Михаил Житов «Бабушка» қўшиғини ижро этди.
Полина Гагарина ўз овозининг 60 фоизини Сардорга, 40 фоизини Михаилга беришга қарор қилди. Махсус рақамга SMS юборган ва қўнғироқ қилган телетомашабинларнинг ҳам ярмидан ортиғи ўзбекистонлик хонандага овоз берди ва Сардор «Голос»нинг финалига чиқди.
«Голос» финали 30 декабрь куни бўлиб ўтади. Унда Сардор Миланога Дима Билан жамоасидан қирғизистонлик Қайрат Примбердиев, Леонид Агутин жамоасидан Дарья Антонюк ва Григорий Лепс жамоасидан Александр Панайотов рақиблик қилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди