Франциялик афсонавий актриса Мишель Морган 96 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда "Франс Пресс" ахборот агентлигига асосланиб Kun.uz сайти.
Актрисага жаҳоншумул шуҳратни "Туманлар соҳилбўйи" (1938) фильмидаги Нелли роли келтирган, у бу фильмда Жан Габен билан бирга суратга тушган. Мутахассислар Морганни кинематограф тарихидаги "энг чиройли кўзлар" соҳибаси деб аташган.
"Кинематографнинг энг чиройли кўзлари сешанба куни, 20 декабрда, ҳаётининг 97-йилида абадий юмилди", дейилди хабарда.
Актриса Канн кинофестивалининг энг яхши аёл роль учун мукофоти (1946), кинематографдаги буюк хизматлари учун "Сезар" (1992) ва "Олтин шер" (1996) мукофотларини олган. 1960 йилда Морган Голливуддаги "Шон-шуҳрат хиёбони"да ўзи шарафига юлдуз билан тақдирланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси