09:35 / 19.12.2016
42 137

Озода Нурсаидова: “Узоқ вақт менга Шавкат Мирзиёев номидан дўқ-пўписа қилиб, қўрқитиб келишган”

Озода Нурсаидова: “Узоқ вақт менга Шавкат Мирзиёев номидан дўқ-пўписа қилиб, қўрқитиб келишган”

Озода Нурсаидова (Саидзода): Барча мухлисларимга ўзимнинг чексиз ҳурматим ва миннатдорчилигимни билдирган ҳолда мамлакатимизда ҳар томонлама рўй бераётган ижобий ўзгаришлар билан чин юракдан табриклайман. Сир эмаски, мамлакатимиз мустақиллигининг илк йилларидан биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилган одилона сиёсат натижасида давлатимиз мисли кўрилмаган даражада ривож топди. У кишнинг халқимиз ва давлатимиз учун қилган савоб ишларининг чек-чегараси йўқ, албатта. Аллоҳ охиратларини обод қилиб, жойларини жаннатда қилсин. Юртимиз катта жудоликни бошидан ўтказган бўлишига қарамасдан ўта маъсулият билан Президентлик сайловларини ҳам ўтказиб олди. Давлат раҳбари сифатида халқимиз ҳар томонлама муносиб номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев тимсолида ўз истоқболини кўра олди ва кўп овоз билан ўз лидерини танлади. Чунки у киши томонидан кўплаб соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва халқ билан бўлган мулоқотнинг юқори даражага кўтарилиши таҳсинга сазовор бўляпти. Шу ўринда таъкидлаб ўтишим керакки, санъатда илк профессионал саҳнага қадам қўйган кезларимда Ш.Мирзиёевнинг камтарин, очиқтабиат ва етук раҳбар эканликларига бир неча бор гувоҳ бўлганман. Бироқ, денгиз ҳамиша бир маромда турмаганидек, инсон ҳаётида ҳам турли хил паст баландликлар, сокинлик ва жўшқинликлар кузатилар экан… Бир пайтлар ҳаётимдаги юз берган кўнгилсиз ҳодисалар айрим кимсалар томонидан турлича талқин қилинаётганини гувоҳи бўляпман. Турли миш-мишлар ва очиқ қолаётган баъзи саволларга барҳам бериб, жуда қисқа тарзда вазиятга ойдинлик киритиб кетмоқчиман… Таъкидлашим лозимки, Шавкат Миромоновичнинг номларини сотиб, у кишининг халқ орасидаги ҳурмат-эътиборларидан шахсий манфаатларида фойдаланиш эвазига бойлик орттиришни касб қилган айрим кимсалар сабаб, ҳаётимда турли муаммоли вазиятлар юзага келди. Деярли бир умр пешона тери қилиб топганларимни ўзлаштириб қайтиб бермаслик учун Бош Вазир номи билан қўрқитиб менга босим ўтказиб келишди. Яна камига бу яшаб турган уйингизга келиб ўз манфаатлари йўлида вайрон қилмоқчи бўлсада, ва яна мамлакат Бош вазирининг номини аралаштиришса, қай аҳволга тушасиз?! Кимдан ёрдам сўрайсиз? Бундай ҳолатни душманимга ҳам раво кўрмайман. Вақт ўтиши билан ушбу жумбоқ ўз ечимини топди. Юқоридаги вазият мен оркали Шавкат Миромоновични обрўсизлантиришга бел боғлаган кимсаларнинг ўзаро айёрона режаси бўлганлиги маълум бўлмокда. Бошимга бу кунларни солганларга ҳам Худо бор албатта! Кези келганда ушбу вазиятга чинакам мардларча, бағрикенглик ва олийжаноблик билан ёндошганликлари учун Шавкат Миромоновичдан миннатдорман ва юзага келган вазият учун узр сўрайман. Мен бир оддий қўшиқчиман ва қолаверса орқасида Аллоҳдан бошқа хеч кими йўқ оддий ожиза аёлман. Мени ҳеч қандай сиёсий амбицияларим бўлмаган ва ҳеч қачон сиёсий майдонга яқинлашишга интилмаганман. Ёзганларимни нотўғри талқин қилишга уринмасликларини сўрардим. Турли миш-мишлар ва шов-шув кўтаришга ўрин йўқ. Мен ўз Ватанимдаман ва чет мамлакатларга эл қатори саёхат ёки дам олиш учун бориб келиб турибман. Ўз юртимни севаман ва Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ҳозирги кунда олиб бораётган сиёсатларини бир фуқаро сифатида қўллаб қувватлайман. Мана келаётган йил «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» — деб эълон қилинди ва бу борада юртдошларимизга кўп енгилликлар яратиляпти. Юртимиздаги тинчлик ва барқарорликка, ҳар томонлама эришилаётган фаровонлигимизга кўз тегмасин.

Manba: Sayyod.com

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озода Нурсаидова: “Узоқ вақт менга Шавкат Мирзиёев номидан дўқ-пўписа қилиб, қўрқитиб келишган”