18 721
Раққоса Паризода клипларда суратга тушиши эвазига қанча гонорар олишини маълум қилди
Ёш раққосалар ичида клипларда энг кўп суратга тушадиган актриса Паризода ўзбек санъаткорлари ва хорижий клиплардан қанча гонорар олишини маълум қилди.
Бу ҳақда Паризода “kinorama.uz” сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Одатда унчалик ҳам ўйнашни хоҳламаган рақсларимнинг гонорарини қиммат айтаман. Ўзимга яқин бўлган, кўп мен билан бирга ишлаган хонандаларга ‘Mенга бунча гонорар беринг’, деб айта олмайман. Чунки вақти келса улар ҳам менга ёрдам беришади. Аммо қўшни давлатлардан таклифлар тушиб қолса бемалол ‘Мана шунча гонорар берасиз’ деб шартнома тузаман. Айниқса, клипга тушиш керак бўлса, унинг ўзига яраша сарф-харажати бўлади. Ўзимизда клипга тушиш учун энг қиммат гонорарни 700 АҚШ долларида олган бўлсам, тожикистонлик, қозоғистонлик ва бошқа давлатлар қўшиқчиларининг клипларида суратга тушиш учун 1000 АҚШ долларидан юқори олганман”,—дейди Паризода. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди