14:25 / 04.12.2016
7 871

Улуғбек Раҳматуллаев: “Келажакда бизни катта ўзгаришлар кутаётганига ишонаман”

Улуғбек Раҳматуллаев: “Келажакда бизни катта ўзгаришлар кутаётганига ишонаман”

2016 йил 4 декабрь санаси Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси учун муҳим сана. Шу куни халқимиз ўз Президентига овоз беради. Бу борада бугун санъаткорлар жуда фаол. Халқимиз севган хонандаларимиз шу вақтгача овоз беришга улгуришди. Улар орасида Улуғбек Раҳматуллаев ҳам бор.

Ўз танловини амалга оширган Улуғбек Раҳматуллаев Ўзбекистон Республикаси сиёсатидаги муҳим жараён ҳақида қуйидагича фикр билдирди:

“Албатта, сайлов ва сайловда иштирок этиш мен учун, қолаверса, оиламиз учун муҳим аҳамиятга эга. Мен танлаган номзод фарзандларимиз келажаги учун хизмат қилади, деб ўйлайман. Ўзбекистон келажагида ҳам барчамизни катта ўзгаришлар кутаётганига ишонаман. Бундай муҳим санада ҳар бир инсон шахсан овоз бериш тарафдориман.

Биз ҳам оила аъзоларимиз билан 632-сайлов участкасига келдик ва ҳар биримиз ўзимиз учун алоҳида овоз бердик. Барчани сайловда иштирок этишга чорлайман ва ҳар бир инсон ўзи учун шахсан овоз беришини сўрайман. Ҳар бир овоз аҳамиятга эгалигини унутмайлик”.

Аввал хабар берганимиздек, Президентлик сайловида бир киши бутун оила аъзолари номидан овоз бериши қатъиян тақиқланган. Шундай экан, ҳар бир сайловчи ўз овозига эга бўлсин ва келажак учун овоз берсин.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Улуғбек Раҳматуллаев: “Келажакда бизни катта ўзгаришлар кутаётганига ишонаман”