11:27 / 13.11.2016
6 135

Париждаги фожиадан 1 йил ўтиб "Батаклан" театрининг концерт зали қайта очилди

Париждаги фожиадан 1 йил ўтиб "Батаклан" театрининг концерт зали қайта очилди

Париждаги "Батаклан" театридаги концерт зали биносига жангарилар ҳужум қилган кунга 1 йил тўлган кунда бу залда Стингнинг концерти ўтказилади.Kun.uz ёзишича, концертга кириш учун одамлар катта навбатлар ҳосил қилишган.

Концерт зали биноси олдига тўпланган одамлар гуллар ва шамлар келтиришган. Концертга келганлар орасида ҳужум оқибатида ҳалок бўлганларнинг қариндошлари, дўстлари ва яқинлари кўпчиликни ташкил этади.

Парижда 2015 йилнинг 13 ноябрида қатор терактлар содир этилган, турли нуқталарда амалга оширилган ҳужумлар оқибатида 120 нафардан зиёд киши қурбон бўлганди. Теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.

Концертный зали шу куннинг ўзида ёпилганди.

Стинг ўз чиқиши аввалида қурбонларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди ва бу тарихий театр мусиқа ва ҳаётни шарафлашда давом этажагига умид билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Париждаги фожиадан 1 йил ўтиб "Батаклан" театрининг концерт зали қайта очилди