Ўзбек кино олами ва шоу-бизнесининг биллур қизчаси Шаҳзода Матчонова уни озғин дея танқид қилганлар учун ижтимоий тармоқда жавоб қолдирди. Бу ҳақда "Дийдоразиз" сайти хабар берди.
“Менга ҳар доим озғинлигим ҳақида айтишади. Одатда бундай гаплар аёллардан чиқади. Яна бу аёлларнинг ўзлари бутун умр парҳезда ўтиради. Албатта мен бундай гаплардан хафа бўлмайман. Шахсан менга мана шундай хушбичим бўлиш ёқади. Худо мени шундай яратган, менга ўзимнинг гавдам ёқади ва мен ўзимни ҳеч қачон овқатдан тиймайман. Мен истаган нарсамни ейман. Айтганча, севган инсоним мени шу ҳолимча севиб қолган ва ҳеч қачон семириб кетмаслигимни сўрайди. Мен ўзим ҳеч қачон бировларга маслаҳат бермайман, уларни ўқитмайман ва танқид қилмайман. Мен учун агар инсоннинг қалби чиройли бўлса, ундаги барча нарсалар гўзал бўлади”,—деб ёзди Шаҳзода ўзининг Instagram`даги саҳифасида. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди