Mercedes-Benz 2016 йилда рекорд сондаги 2,083 млн та автомобиль сотди. Бу ҳақда Daimler'га маълумотига асосланиб Кун.уз хабар берди.
2015 йилга нисбатан компаниянинг савдоси 11,3 фоизга ошган. Reuters ахборот агентлиги хабар беришича, Mercedes-Benz сотилган автомобиллар бўйича ўзининг асосий рақобатчиси BMW’дан ўтиб кетди.
Daimler директорлар кенгаши раиси ва Mercedes-Benz бўлими бошлиғи Дитер Цетшенинг айтишича, 2016 йил компания тарихидаги энг муваффақиятли йил бўлган.
Таъкидланишича, энг кўп автомобиль декабрь ойида сотилган (190 269 та).
Ҳаммаси бўлиб Mercedes 2016 йилда Европада 900 мингта (+12,4 фоиз), Осиё-Тинч океани минтақасида 734 169 та (+19,3 фоиз) автомобиль сотган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради