Хитойда Chevrolet Lova RV универсалининг янги модификацияси сотила бошлади, деб ёзади «Дарё». Моделнинг алоҳида версиясини мультфильм қаҳрамони Микки Маус шарафига Mickey деб аташди.
Chevrolet Lova RV’нинг янгича варианти Disney компаниясининг Хитойдаги бўлинмаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди. Mickey модификациясининг ташқи кўриниши стандарт универсалдан капоти ва орқа ойнасига ёпиштирилган Микки Маус қулоқлари ёрлиғи, сариқ рангдаги ташқи ойналари кабилар билан фарқ қилади. Янги автомобилга, шунингдек, қора-қизил интерьер ўрнатилди.
Махсус версияни тўрт тезликли автоматик узатиш қутиси билан сотиб олиш мумкин. Янги модификациянинг нархи 99 900 юан (14 300 доллар)дан бошланади. Оддий универсалнинг нархи эса 74 900 юан (10700 доллар)дан бошланади. Chevrolet Lova RV Хитойдан ташқарида сотилмайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди