23:42 / 22.12.2016
6 422

Хитойда машинистсиз метро очилди

Хитойда машинистсиз метро очилди

19 декабр куни Хитойнинг Сянган шаҳрида Наньгандао линиясининг очилиш маросими ўтказилди.

Бу Хитойдаги ҳайдовчи кабинасисиз, тўла автоматлаштирилган тизимли биринчи метро поездидир. Энг муҳими, илғор технология билан жиҳозланган поездни тўлалигича хитойлик инженерларнинг ўзи яратган. Поезд муаллифи “CRRC Changchun Railway Vehicles Company Ltd” компаниясидир.

Наньгандао линиясининг шарқий қисми 28 декабрдан расман фойдаланишга топширилади. Линия 10 поездни (30 вагон) ўз ичига олади. Поездлар тезлиги соатига 80 км. Поезднинг ҳаракатланиши, носозликларни аниқлаши ва тозаланиши автоматлаштирилган.

Гапни узоқдан бошлайдиган бўлсак, бу Хитойда ўзи бошқариладиган поездларнинг тўртинчисидир. Биринчиси 2010 йилда Гуанчжоуда ишга туширилган (узунлиги 4 км), иккинчиси Пекиннинг аэроэкспресси, учинчиси Шанхай метросининг ўнинчи линиясидир. Аммо мутахассисларнинг айтишича, бу уччала поездни тўла мустақил деб бўлмайди. Чунки кўпгина элементлари автоматлаштирилганлиги билан бошқариш учун барибир машинист керак бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Хитойда машинистсиз метро очилди