Бир ҳафта муқаддам Consumer Reports нашри энг ишончли автомобиль маркасини аниқлаганлигини ёзган эдик. Германия техник назорат Уюшмаси 9 млн техник кўрик натижаларига асосланиб автомобилларнинг ишончлилик даражасига кўра рейтингини тузди.
Consumer Reports автомобиль маркаларининг ишончлилик рейтингини тузган бўлса, немис уюшмаси муайян авторусум асосида тузди. Ҳар бир машинанинг олган баҳоси унинг техник нуқсонларига боғлиқ.
Шундай қилиб Mercedes-Benz GLK кроссовери ва Porsche 911 спортча русумлар оиласи энг ишончли автомобиллардир деб топилди. Автомобиль эгаларининг атиги 2,1 фоизи ундан шикоят қилган. Тўғри, хулоса уч йил аввал чиқарилган Mercedes-Benz GLK ва Porsche 911га тегишлидир. Етти йиллик автомобиллар орасида Mazda 2 хэтчбеки энг ишончлиси бўлиб чиқди. 6,8 фоиз “Мазда”да камчилик аниқланди.
Германияда машинага энг яхши хизмат кўрсатувчи ҳудудлар Саксония, Бавария ва Баден-Вюртенберг эканлиги аниқланди.
Қизиғи шундаки, Focus Online нашри Саксония ҳудудидаги автомобилларнинг техник жиҳатдан созлигини қуйидагича изоҳлайди. Саксония ГДР таркибида пайтида Wartburg ва Trabant енгил машиналари эгалари техникани кўпинча ўзлари таъмирларди. Шу боис саксонияликларда машина капотини тез-тез очиб, майда-чуйда камчиликларини мустақил таъмирлаш одати сақланиб қолган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди