UzDaewoo бренди ўрнини эгаллаган Ravon Россия бозоридан субкомпакт Matiz хэтчбекини олиб чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда “Carzone” нашри хабар бермоқда.
Модель Ravon’нинг Россиядаги ваколатхонаси расмий сайтидаги рўйхатда йўқ. Matiz нима сабабдан Россия бозорини тарк этаётгани номаълум. Айни вақтда, Ravon’нинг баъзи дилерлари порталларида “Матиз”га ҳали ҳам буюртма бериш мумкин.
Россияда механик узатма билан ҳамоҳангликда ишлайдиган ҳажми 0,8 литр, цилиндрлари сони учта, 51 от кучига эга бензинли моторда ҳаракатланувчи “Матиз”лар сотилар эди. Унинг нархи 314 минг рублдан бошланиб, шу вақтгача Россия автосалонларида сотилаётган энг арзон авто ҳисобланарди.
Аввалроқ Ravon “Матиз”ни янгиламоқчи экани — унга ЭРА-ГЛОНАСС тизими, хавфсизлик ёстиқчалари, ABS тормоз тизими ва “автомат” узатмалар қутиси ўрнатилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
“Афтидан, бу режадан воз кечилганга ўхшайди. Чунки мазкур янгиликлар жорий этиладиган бўлса, “Матиз”нинг нархи қимматлашади, ҳозиргисидан қиммат нарх билан эса “Матиз” бозорда рақобатлаша олмайди”, — дейилади “Колёса” хабарида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди