Катта фирмага раҳбар ёки бош директор бўлишни кўпчилик орзу қилади. Лекин ҳамма ҳам муваффақиятли раҳбарга зарур бўладиган маҳорат ва фазилатларга эга бўлавермайди. Бизнинг мақоламизда яхши раҳбар учун зарур бўлган 5 та фазилат келтирилган.
Етакчилик қобилияти
Бу фақат бош директор учун эмас, балки олий бўғиннинг ҳамма раҳбарлари учун ҳам мутлақо зарур бўлган хислат ҳисобланади.
Замонавий етакчи ходимларни ютуқларга, вазифасини суиистеъмол қилмасликка ва жамоа аъзолари манфаатларини ҳурмат қилишга руҳлантириши зарур.
Стратегик фикрлаш ва раҳбарлик
Олдиндан кўра билиш, фикрлаш доирасининг кенглиги, компания фаолиятини бошқара билиш – буларнинг ҳаммаси раҳбарлик лавозимида муваффақиятли ишлаш учун жуда зарур бўлган сифатлар.
Техник ва технологик малакалар
Энг кўп талаб қилинадиган раҳбарлик фазилатлари ичида техник малакалар учинчи ўринда тилга олинади.
Муносабатлар ўрнатиш ва жамоа ташкил қилиш қобилияти
Замонавий раҳбар ўзининг манфаатларига эмас, балки жамоа манфаатларига мослашиши керак.
Ўзини кўрсата олиш ва мулоқот қилиш қобилияти
Мутахассислар фикрича, мукаммал раҳбар ишонтира олиш, ўзини ва ўз фикрларини кўрсата олиш, энг катта доирадаги мафаатдор шахслар билан интеллектуал мулоқотда бўла олиш қобилиятига эга бўлиши керак. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади