Ҳар биримиз узоқ ва бахтли яшашни хоҳлаймиз. Лекин ёмон экология, нотўғри овқатланиш ва пассив яшаш тарзи умримизни қисқартиришга ёрдам беради. Зарарли одатлар вазиятни яна ҳам чуқурлаштиради. Америкалик ёзувчи Билл Гиффорд ўзининг «Қариш шарт эмас!» номли китобида қаришнинг сабаблари ва унга қарши курашиш йўллари ҳақида ҳикоя қилади. Энг қизиқ жойларидан парчалар келтирамиз.
Биз узоқроқ яшай бошладик
Одамлар шахсий тозалик қоидаларига амал қилишни ва тоза сувдан фойдаланишни ўргангандан бошлаб уларнинг умри анча узайди.
Афсуски, ҳозирча бу анъана яшаш даражаси баланд бўлган мамлакатларгагина хосдир.
Узоқ яшашнинг асосий сири — ўзига, ўзининг одатларига ва яшаш тарзига эътиборли муносабатда бўлиш.
Очлик — қаришнинг олдини олади
Маълум бўлишича, қанча умр кўришимиз бизнинг метаболизмга ва ҳужайраларимиз фаолиятига тўғридан-тўғри боғлиқ экан.
Узоқ яшаш учун нима қилиш керак?
Мутахассисларнинг фикрича умрни дори-дармонлар ёрдамида эмас, балки ўзига ҳалол ва виждонан муносабатда бўлиш ёрдамида узайтириш мумкин экан. Биринчи навбатда овқатланиш ва жисмоний фаоллик борасида.
Овқатланишда меъёрни билиш жуда зарур. Истеъмол қиладиган таомингизда оқсил ва углеводлар етарлича бўлишига, қанд миқдорининг меъёрига эътибор беринг.
Жисмоний фаоллик эса, албатта ҳаётингизнинг ажралмас қисми бўлиши шарт. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда