10:11 / 26.02.2017
9 439

Соғлом бўлай десангиз: бешта самарали жисмоний машқ

Ҳаммага яхши маълумки, спорт – нафақат соғлиқни мустаҳкамлаш учун машғулотлар мажмуи, балки асаббузарликни йўқотиш ва кун мобайнида тиниб қолган қонларнинг айланишини яхшилашнинг самарали усулидир. Бироқ, пул эвазига спортзалга бориш ҳаммага ҳам ёқавермайди. Бундан ташқари, танасидан уяладиганлар у ерларга умуман боришмайди.

Шундай экан, агар соғлиғингиз ҳақида қайғуриб, танангиз устида ишлашни хоҳласангиз, биз сизга энг самарали ва залга бормасдан бажариш мумкин бўлган бешта усулни тавсия қиламиз.
Соғлом бўлай десангиз: бешта самарали жисмоний машқ

Қўлга таянган ҳолда уни букиб ёзиш машқи — қўл ва кўкрак мушакларини ривожлантирувчи анча фойдали машқ. У тўғри бажарилса, кўпроқ самара беради. Ётган ҳолатда танани шундай жойлаштириш керакки, у гўё тўғри чизиқни ҳосил қилсин. Шу билан бирга танани фақат қўл кучида кўтариш керак. Бу ва бошқа машқларни бажаришда танаффуслар қилишни унутманг.

Тренажёрларсиз машқ қилишнинг яна бир усули стул ёки бирорта ўриндиққа кафт билан таянган ҳолда оёқларни чўзиб қўлларни букиб-ёзишдир.

Тирсакларда горизонтал туриш. Қорнингиз билан ётиб, тирсакларни полга текказинг. Бармоқлар елка баробарида туриши керак. Биргина пресс ёрдамида қоринни секин кўтаринг. Бел ва оёқ билан ёрдам бермаслик жуда муҳим. Уч бор 6-12 мартадан бажаринг. Секин-аста сонини ошириб борса бўлади.

Тананинг пастки қисми ҳақида ҳам гапиришни унутмаган ҳолда қуйидагиларни маслаҳат берамиз. Ўтириб туриш оёқ, сон ва белдан пастки тана қисмлари учун содда ва жуда самарали машқ ҳисобланади. Тик туринг ва оёқларни елка кенглигида жойлаштиринг. Бунда белни тўғри тутиш жуда муҳимдир. Сон полга параллел ҳолатга келгунча ўтиринг. Сўнгра тик туринг.

Ва ниҳоят, зинапоя. Жисмоний машқда зинапоядан фойдаланиш ажойиб кардиомашқдир. Бундан ташқари, бу оёқ мушакларини мустаҳкамлайди. Биринчи сафар, зинапояда кучингиз етгунча тушиб чиқинг. Кейингиларининг ҳар бирида аввалги натижанинг ярмини қўшиб боришга одатланинг. Янги босқичга ўтишга тайёр бўлганингизни ҳис қилгач, зинапоя поғонасини ҳатлаб ўтган ҳолда машқларни давом эттиринг.

Бор-йўғи мана шулар. Сидқидилдан тинимсиз бажариш билан танангиз ажойиб жисмоний кўринишга эга бўлади. Саломат бўлинг!

Манба: Кун.уз

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Соғлом бўлай десангиз: бешта самарали жисмоний машқ