«Ёғларни енг ва озинг» (Eat Fat, Get Thin) китобининг муаллифи доктор Марк Хайман озиш учун албатта ёғли озиқ-овқат истеъмол қилиш кераклигига ишончи комил. Унинг фикрича, тўғри овқатланишнинг 5 та асосий қоидалари мавжуд бўлиб, улардан кўпчилиги айнан таркибида етарли миқдорда ёғлар бўлган овқатларни истеъмол қилишга асосланган, деб ёзади Дарё нашри.
Сабзавотлар — овқатнинг асоси
Хайман парҳезида овқатнинг 70—80 фоизи сабзавотлар, донлар, дуккаклилар ва мевалардан иборат бўлиши лозимлиги кўзда тутилган.
Ўзингиз билан ёнғоқ ва писта олиб юринг
Муаллифнинг айтишича, саёҳатлар вақтида бошқа зарарли маҳсулотларни еб қўймаслик учун доимо ўзи билан пакетчада ёнғоқ олиб юрар экан. «Ёғ ва оқсил — менинг тамаддим», — дейди у.
Сарёғ ва маргарин ўрнига — зайтун ёғи
Зайтун ёғи юрак-томир касалликлари хавфини камайтиради. Шунингдек, баъзи текширишлар холестериннинг умумий миқдорини ҳам камайтириши мумкинлигини кўрсатди. Зайтун ёғи бошқа ўсимлик ёғлари сингари етарлича калорияли бўлгани учун уни бемалол сарёғ ва маргариннинг ўрнига ишлатиш мумкин.
Стейк ўрнида — ёғли балиқлар
Лосось, макрель ва форель каби ёғли балиқлар — Оmеgа-3 ёғ кислотасига жуда бой. Omega-3ни организмнинг ўзи ишлаб чиқармайди ва у истеъмол қилинган озиқ-овқатлардан олинади. Инсон организми учун унинг аҳамияти жуда муҳим бўлиб, ҳатто юрак хасталиги ва инсультнинг олдини ҳам олади.
Оқ нон ва гуручни камроқ истеъмол қилинг
Тозаланган углеводлар юқори бўлган ва бутун донлар паст бўлган парҳез соғлиқ билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади